Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Республика кардиология марказидаги замонавий лаборатория ва симулятсия ускуналари бир кун ҳам ишлатилмаганлиги маълум бўлди
Республика кардиология марказидаги замонавий лаборатория ва симулятсия ускуналари бир кун ҳам ишлатилмаганлиги маълум бўлди
10 ноя 2025
530
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.
Учрашувда туманда қандай касаллик кўпайган ёки камайганини таҳлил қилиб, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали даволаш бўйича аниқ режа билан ишлаш, республика марказлари бундай таҳлил ва ёндашув билан ишни пастда ташкил қилиши, катта-катта маблағ эвазига олиб берилган энг замонавий ускуналардан самарали фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани кўрсатиб ўтилди.
"Мисол учун, охирги беш йилда ошқозон касалликлари 1,5 баробар қисқарган бўлса-да, Қашқадарё ва Навоийда деярли ўзгариш бўлмаган. Яккабоғда шифокорларга бўлган мурожаатларнинг 33 фоизи, Ғузорда 29 фоизи, Косон ва Миришкорда эса 25 фоизи ошқозон-ичак касалликлари билан боғлиқ", - Шавкат Мирзиёев.
Шифокорларимиз аҳолига, айниқса, болаларга ҳалигача антибиотикларни пала-партиш қўллаб келаётгани танқид қилинди. Туманларга тушиб, шифохона ва поликлиникадаги врачларга қайси дори мумкин, қайси бири мумкин эмаслигини ўргатиш ишлари сустлиги маълум қилинди.
Шунингдек, Қарши шаҳри, Ангор ва Бўстон туманларида юрак-қон томир касалликлари юқори бўлишига қарамасдан, Кардиология маркази бу борада аниқ чора-тадбир белгиламаган. Бу марказга уч йил олдин 5 миллион долларга олиб берилган замонавий лаборатория ва симулятсия ускуналари бир кун ҳам ишлатилмагани қайд этилди.