Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Судья аризачининг бир нечта жиноят ишларида жабрланувчи сифатида иштирок этганини аниқлади

Судья аризачининг бир нечта жиноят ишларида жабрланувчи сифатида иштирок этганини аниқлади

15 ноя 2025
610
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида 2025 йилнинг 13 ноябрь куни жабрланувчи Т. Онинг аризаси асосида қўзғатилган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси якунига етди.

Суднинг ҳукмига асосан О.Тнинг бошқа бир нечта жиноят ишлари бўйича жабрланувчи сифатида иштирок этганлиги, ишнинг якунидан манфаатдор эканлиги инобатга олиниб, Э.Р ва Ж.Рларга нисбатан ишнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбланган қисми бўйича айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди. 

Бироқ судланувчилар сотмоқчи бўлган давлат захирасидаги ер майдони бўйича эълонларни ижтимоий тармоқларга дастлаб ўзлари қўйганликлари, фирибгарлик йўли билан давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлганликда ифодаланган ҳаракатлари бўйича айбдор деб топилиб, судланувчи Э.Рга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида – 18.750.000 сўм жарима жазоси, судланувчи Ж.Рга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: