Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами оғирлиги 475 гр. ташкил қилган 2 бўлак олтин қуймаларни харидорга 737 млн сўмга сотишга келишиб, олиндан 500 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 гр бўлиб, умумий қиймати 740,4 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.