Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ер майдонини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди

Қашқадарёда ер майдонини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди

11 ноя 2025
250
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қарши туманида яшовчи, 1992 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқарога яшаш хонадони қуриши учун олиб бериш эвазига 180 млн сўм талаб қилишади.

Лекин, улар олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: