Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабзда 36 ёшли аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, ялонғоч ҳолда уйига ташлаб кетилди
Шаҳрисабзда 36 ёшли аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, ялонғоч ҳолда уйига ташлаб кетилди
04 янв 2023
5 250
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, ялонғоч ҳолда уйига ташлаб кетилгани, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 36 ёшли аёл бир неча соатдан сўнг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, 1 январь куни Шаҳрисабз тумани "Тепар" маҳалласида яшовчи ҳамқишлоқлар очиқ дала майдонига боришиб, шу ерда ўзаро оғзаки тортишиб қолишган. Натижада ўртада баҳслашув юзага келиб, бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли эркак аёлни уриб, тан жароҳати етказган ва у аёлни уйига ялонғоч ҳолда ташлаб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.