Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Прокуратура ҳаммомдан жасади топилган касбилик аёлни эри қасддан ўлдирганини маълум қилди

Прокуратура ҳаммомдан жасади топилган касбилик аёлни эри қасддан ўлдирганини маълум қилди

21 дек 2022
4 306
МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ ахборот сайтимиз орқали Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилганлиги ҳақида хабар қилгандик. Бош Прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаркатлари олиб борилган. Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдирганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: