Бухорода фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари Деҳқонободга келиб, «қадаҳ кўтариб», тажриба алмашдими?
Бухорода фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчилари вилоятимизнинг Деҳқонобод туманига келиб, қадаҳ кўтариб, тажриба алмашганга ўхшайди. Ҳоким ёрдамчиларининг ташрифи ҳақида деҳқонободлик блогер Темур Юсуповнинг Деҳқонобод-24 каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги бухоролик ҳоким ёрдамчиларидан ташкил топган делегация Деҳқонобод туманида бўлиб, тумандаги ҳоким ёрдамчилари билан «Ферулла» ўсимлигини етиштириш ҳамда ундан хомашё олиш бўйича тажриба алмашган.
Эътиборли жиҳати ҳоким ёрдамчилари спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қадаҳ кўтарган ҳолда ўзаро «тажриба алмашган». Мастликда рост гапирилади, коврак ўсимлигини етиштириш сирларини тўлиқ ўрганамиз дейишгандир-да. Яхши тактика.
Кўп ўтмай канал админи мазкур хабарни ўчириб, Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг расмий каналидаги ахборотни улашган. Бироқ, бу жараён кузатувчилар томонидан нусхаланган.
Ўхшаш янгиликлар:
Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди
Ҳоким ёрдамчилари ишончни оқлай олмаяптими?