Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Тарих кечирмайди. Яккабоғда яна бир археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташланди
Тарих кечирмайди. Яккабоғда яна бир археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташланди
24 авг 2022
1 119
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Мазкур қонун мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида кенг ёритилган бўлишига қарамай, маданий мерос объектларига шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда.
Жумладан, Қашқадаре вилояти Яккабоғ тумани Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.