Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" 2022 йилдаги сўнгги назорат учрашувида рақиб дарвозасига 7 та гол урди

"Насаф" 2022 йилдаги сўнгги назорат учрашувида рақиб дарвозасига 7 та гол урди

28 дек 2022
4 433
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун 2022 йил ҳисобидан энг сўнгги учрашувларини ўтказди. Мавсумолди тайёргарлик сифатида қаршиликлар Суперлига 2023 иштирокчисига айланган "Бухоро" билан икки марта куч синашди.

Дастлабки ўйин "Насаф"нинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. "Бухоро"дан Рустам Абдуҳамидов, "Насаф"дан, Ойбек Бозоров, Баҳром Абдураҳимов, Ғолиб Ғайбуллаев ва Ҳусниддин Алиқуловлар ўйинда гол киритишди. Алиқулов эса дубл қайд этишга муваффақ бўлди. 5:1

Иккинчи ўйинда асосий таркиб мутлақо бошқа ўйинчилардан ташкил топди. Ўйин 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Насаф"нинг фойдасига ҳал бўлди. Голларнинг ҳар иккисига Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилди.

"Насаф" бугун икки ўйин натижасига кўра, умумий 7:1 ҳисобидаги чиройли ғалабага эришди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: