Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузорда "Байрамни Сиз билан бирга нишонлаймиз" хайрия акцияси ташкил этилди

Ғузорда "Байрамни Сиз билан бирга нишонлаймиз" хайрия акцияси ташкил этилди

30 дек 2022
2 883
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Саховат ва кўмак, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатлардан биридир. Янги йил байрами муносабати билан Ғузор тумани ҳокимлиги, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ билан ҳамкорликда "Байрамни Сиз билан бирга нишонлаймиз" хайрия акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида маҳаллалардаги боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахслар, ёлғиз кексалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг фарзандларига байрам совғалари улашилди.

Шунингдек, ушбу хайрия акцияси доирасида 15 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари ҳам мукаммал таъмирлаб берилмоқда. Бу каби саховатли тадбирлар туман бўйлаб барча маҳаллаларда давом этмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: