Бош саҳифа » СПОРТ » Рўзиқул Бердиев: "Бу ерга келишимиздан мақсад анча жиддий эди"

Рўзиқул Бердиев: "Бу ерга келишимиздан мақсад анча жиддий эди"

24 апр 2022
1 870
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Садд" учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчага ҳайрли кеч! Бугун ўйинни яхши ташкил қилдик. Рақибнинг кучли тарафларини ҳам ёпишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳужумда яхши ўйнадик. Бу ерга келишимиздан мақсадимиз анчагина жиддий эди. Ўйлайманки, буни ўйинларимиз билан кўрсатяпмиз.

Кеча ҳам айтгандим, ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак, деб. Бу нарса амалда бугун исботини топди. Бу руҳият билан боғлиқ масала. Ўйлайманки, ушбу ўйиндан сўнг барчаси янада яхши бўлади". 

Акмал Мозговой: "Бугун яхши жамоани ютдик деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ташкил қила олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Келаси ўйин ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: