Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Туркия ҳамкорлигида Қаршида янги факультет ташкил этилади

Туркия ҳамкорлигида Қаршида янги факультет ташкил этилади

03 фев 2023
2 359
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Telegram-каналида хабар беришича, 2-феврал куни Туркия Республикасининг Измир шаҳрида жойлашган Эгей университети билан ҳамкорликда Қарши муҳандислик иқтисодиёти институти қошида “Текстил муҳандислиги факултети” очиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилган.


Онлайн мулоқотда Эгей университети муҳандислик факултети раҳбарияти проф.др. М.Танёлачач, проф.др. Перрин Акчакожа, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, вилоят ҳокимлиги ва вилоят Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ва пахтачилик кластери вакиллари иштирок этдилар.

Олиб борилган мулоқот натижасида, Эгей университети томони ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва вилоят делегацияси Туркия давлатига ташриф буюриб, дастлабки амалий ишларни бошлашга келишилди. 

Маълумот учун: Қашқадарё вилоятида 18 та пахта-тўқимачилик кластерлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 27 та  тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолият юритмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: