Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томидан нега сув ўтгани маълум бўлди

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томидан нега сув ўтгани маълум бўлди

07 ноя 2022
1 062
МАҲАЛЛИЙ
Бугун телеграм каналимиз орқали Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томидан чакки ўтгани ҳақида видеохабарлар эълон қилинганди. Институт ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Институтнинг Муҳандислик техникаси факультети биносининг 108-аудиториясида бугун биринчи жуфтлик маъруза дарси ўтказилган. Лекин иккинчи жуфтлик дарс вақтида институтнинг техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими ходимлари томонидан бинонинг томида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда эътиборсизлик туфайли бино томида йиғилиб қолган сув аудитория шифтидан сизиб тушган.Мазкур гуруҳларнинг дарслари зудлик билан бошқа аудиторияга кўчирилган.

Ҳозирда бино том қисмида таъмирлаш ишлари якунланди ва камчилик бартараф этилди, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: