Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Туман ҳокимлиги биноси ёнига чорва молларини ҳайдаб келган фуқаро етти суткага қамалди

Туман ҳокимлиги биноси ёнига чорва молларини ҳайдаб келган фуқаро етти суткага қамалди

04 мар 2023
2 069
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, Ғузор туман ҳокимлиги биноси ёнига чорва молларини ҳайдаб келган фуқаро етти суткага қамалган.

Жорий йилнинг 27 февраль куни фуқаро Ж.П. акасига тегишли чорва молларини Ғузор туман ҳокимлиги маъмурий биноси олдига ҳайдаб келган. Фуқаронинг хатти-ҳаракати юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Фуқаро жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан қилган мазкур хатти-ҳаракатлари билан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

"Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қамаши туман судига юборилди. Суднинг 2023 йил 3 март кунидаги қарорига кўра ҳуқуқбузар Ж.П.га етти сутка қамоқ жазоси тайинланди.", - дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабатида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: