Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 9 минг тонна калава-ип ҳамда 2,5 минг тонна тайёр мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишга тушди. Корхонада 480 нафар янги иш ўрин яратилди

9 минг тонна калава-ип ҳамда 2,5 минг тонна тайёр мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишга тушди. Корхонада 480 нафар янги иш ўрин яратилди

05 мар 2023
1 520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз туманида йилига 9 минг тонна калава-ип ҳамда 2,5 минг тонна тайёр мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган "OQ SAROY TEXTILE" МЧЖ корхонаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан 480 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Корхонада йилига 472 млрд сўмлик калава-ип ва тайёр мато маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 15 млн долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Корхона 2024 йилда калава-ип ишлаб чиқариш ҳажмини 3 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу эса ўз навбатида қўшимча 70 нафар янги иш ўринлари яратилишини ҳамда яна 4 млн долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинишини кўрсатади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: