Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдалада туманда илк ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Лойиҳа қиймати 5 млрд сўм

Кўкдалада туманда илк ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Лойиҳа қиймати 5 млрд сўм

19 мар 2023
1 905
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Туманнинг Хушали МФЙ ҳудудида тадбиркор Асфиддин Нурматов ўз маблағи ҳисобидан чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полиэтилен махсулотлар (пластик қувурлар ва пластик буюмлар) ишлаб чиқариш корхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

"ОBОD-PLАSТ SS" МЧЖга қарашли ушбу корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати ҳозирча 1200-1500 килограмни ташкил этмоқда, тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати ҳозирда 5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Ишлаб чиқариш корхонаси маҳаллий аҳоли вакилларидан 25 нафарини доимий иш ўрни билан таъминлаган. Бундан ташқари мавсумий 10 нафар ишчи ўрни ҳам мавжуд.

Кўкдала тумани қишлоқ хўжалик махсулотлари хусусан тарвуз экишга мўлжалланган ҳудуд эканлиги ҳам тадбиркоримиз ишлаб чиқараётган махсулот маҳаллий бозордан ортмаслигини англатади.

Очилиш маросимида туман ҳокими Хуррам Джураев ҳам иштирок этиб, тадбиркорлик учун кенг имконият яратиб бераётган давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди, ҳамда тадбиркор узлуксиз электр-энергияси билан таъминланиши ва ҳар қандай вазиятда тадбиркорни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: