Бир маҳаллада 68 та тадбиркор фаолият юритади
Шаҳрисабз туманнинг “Хонтепа” маҳалласида 2417 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги тадбиркорлик билан шуғулланади.
Маҳалла ҳудудида 68 та ишлаб чиқариш корхоналари, мини цехлари мавжуд. "Хонтепа" МФЙ М-39 халқаро автомобиль йўли ёқасида жойлашгани, марказга яқинлиги бу ерда қулай тадбиркорлик муҳитини яратган.
Туман ҳокими Самад Ҳасанов маҳаллада бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.
“Қурбонов Олимжон Норбобо ўғли” оилавий корхонаси мебел маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхонада 4 нафар иш ўрни яратилган. Бир йиллик ўртача даромади 80 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Туман ҳокими Самад Ҳасанов мутасаддиларга ярим тайёр маҳсулотларни туманнинг ўзидан олиши учун қулай шароит яратиб бериш, тармоқни кенгайтириш учун мавжуд кредит имтиёзлари ҳақида тушунча бериш юзасидан кўрсатма берди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Косондаги “Бунёдкор” пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди
Давлатимиз раҳбари Косон туманидаги “Бунёдкор” пахта-тўқимачилик кластерининг ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўрди.