Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Президент Қашқадарёни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга муҳим топшириқлар берди

Президент Қашқадарёни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга муҳим топшириқлар берди

25 окт 2022
1 151
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти ҳокими ҳисоботини тинглаб, мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.

Жумладан:

- Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

- йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;

- Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

- Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

- “Рубикон Вотер” технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

- 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

- йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: