Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Насаф" ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди

"Насаф" ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди

09 апр 2023
3 413
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган баҳсда "Сурхон" клубини ўз майдонида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларга бой ўтган учрашувда, дастлаб, Лима Круз 29-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Силванус Нимели 35-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар биринчи бўлимни дуранг натижа билан якунлашди. 

Иккинчи бўлимнинг 62 ва 67-дақиқаларида ҳар икки жамоа дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Асадбек Каримов ва Жавоҳир Сиддиқов томонидан аниқ амалга оширилган пенальтидан сўнг, таблодаги ҳисоб 2:2 кўринишига келди. 

Шундан сўнг, қаршиликлар ҳужумга бор эътиборини қаратганидан кейин, "Аждар"лар учрашувнинг 76-дақиқасида ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи Шерзод Насруллаев бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 10 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: