Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё ёлғон чақириқлар бўйича ТОП учликка кирди

Қашқадарё ёлғон чақириқлар бўйича ТОП учликка кирди

12 апр 2023
3 270
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

ССВ матбуот хизмати "Тез ёрдам"га энг кўп ёлғон чақириқлар қайси ҳудудлардан келганини маълум қилди.  

Жорий йилнинг биринчи чорагида “103” хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Шундан энг кўп кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилди — 189 та. Кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса ўтган уч ойда Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 2 та.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: