Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қизил китобга киритилган балиқларни тутиб истеъмол қилган табиат ҳимоячилари огоҳлантириш билан қутилди

Қизил китобга киритилган балиқларни тутиб истеъмол қилган табиат ҳимоячилари огоҳлантириш билан қутилди

20 апр 2023
3 566
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва туман бўлими ходимлари қизил китобга киритилган балиқларни тутиб, истеъмол қибгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

"Ижтимоий тармоқларда Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган балиқларни овлаганлиги тўғрисида тарқалган ҳолат Қашқадарё вилояти Табиат ресурслари бошқармаси “Касаба уюшмаси” бошланғич ташкилоти  томонидан  ўрганилди. 

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат 2022-йил июл ойида бўлганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан ушбу ходимларга ички тартиб интизом қоидалари яна бир бор тушунтирилди. Келгусида ходимлар томонидан ўз хизмат вазифасиларида қонун бузилиш ҳолатлари ҳамда шунга ўхшаш камчиликларга йўл қуйилса, қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик муқаррарлиги ва  улар билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100 моддаси 3-4 бандларига асосан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.",  - дейилади муносабатда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: