Қашқадарёда табиат ҳимоячилари қизил китобга киритилган балиқларни тутиб, истеъмол қилган
Nasafnews.uz ихтиёрида Табиат ресурслар вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимларининг ёнида қизил китобга киритилган балиқлар ва спиртли ичимликлар акс этган фотосуратлар мавжуд.
Ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Табиат ресурслар вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати суратда бошқарма ва туман бўлими ходимлари борлигини, улар қизил китобга киритилган балиқларни тутиб, истеъмол қилганлигини тасдиқлади.
Мазкур ҳолат юзасидан юқори турувчи вазирлик изоҳ беришига умид билдириб, кузатишда давом этамиз.
Ўхшаш янгиликлар:
Деҳқонободда Экология реклама қилган ноёб айиқ боласи уриб ўлдирилгани хабар қилинди
Бугун ижтимоий тармоқларда айиқ болаларидан бири ўлдирилгани ҳақида видеотасвирлар пайдо бўлди.