Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорлик аёл "Қора касса" гуруҳи тузоғига илинди

Ғузорлик аёл "Қора касса" гуруҳи тузоғига илинди

01 май 2023
4 124
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум қилишларича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) М.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар томонидан 38.402.000 сўм пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 31 ёшли (аёл) Ю.О. содир этганлиги аниқланди. Унга кўра, Ю.О. жабрланувчи М.М. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “Юлдуз Ойхўжаева” деб таништирган ва “Қора касса гуруҳига аъзо бўлишини истасангиз сизга юборилган ҳаволага маълумотларингизни киритишнгиз керак деб”, М.М.га яширин ҳавола юбориш орқали унинг пластик картаси маълумотларига эга бўлган. Шундан сўнг, М.М.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш натижасида унинг 38.402.000 сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунга мувофиқ, Ю.О. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: