Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи косонлик қиз ҳамкасбларининг банк картасидан пулларини ўғирлади

Боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи косонлик қиз ҳамкасбларининг банк картасидан пулларини ўғирлади

22 сен 2022
2 286
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Г.К. ва Ф.М.лар ариза билан мурожаат қилиб, аризада номаълум шахс уларнинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, Г.К.нинг банк картасида бўлган 2 млн 854 минг сўм ҳамда Ф.М.нинг  банк картасида бўлган 3 млн 977минг сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини ва айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни билдиришган.

Текширувлар натижасида ушбу жиноятни жабрланувчиларнинг ҳамкасабаси Косон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган З.Ч. содир этганлиги аниқланган.

З.Ч. банк картаси маълумотлари ва жабрланувчиларнинг телефонига келган смс-кодни олиб, банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди. 

З.Ч.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: