Бировнинг суратларини интернетда тарқатган косонлик эркак устидан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М.Г. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс уни яширин тарзда суратга олиб телеграм ва инстаграм ижтимоий тармоқлари орқали фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилаётганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фотосуратларни тарқатаётган шахс Косон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Д.Б. эканлиги аниқланган.
Д.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 141-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.