Интернетда ўзини "Фарангиз" деб таништирган қаршилик 18 ёшли йигит кўйлак олмоқчи бўлган аёлни чув туширди
Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Ayollar kiyimlari turkiya” номли канал администратори-номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга киришганлиги, ўзини "Фарангиз" деб таништирган шахсга кўйлак харид қилиш мақсадида мурожаат қилганлиги, "Фарангиз" унга банк картаси маълумотлари ҳамда телефон рақамига келган СМС хабарни унга тақдим этишини сўраганлигини, сўнг жабрланувчи ўзига тегишли банк картаси ва телефон рақамига келган СМС маълумотларини телеграм мессенжери орқали тақдим этганлиги, натижада банк картасида бўлган жами 9 млн сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Т.Д.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ж.Ж. эканлиги аниқланган.
Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгар пайдо бўлди
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгарлик қилиб, ўзга фуқаронинг пластикидан 6млн 900 минг сўм пулларни ечиб олган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди.