Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими ходимларига тўлаб берилиши керак бўлган маблағ май ойида берилиши маълум қилинди

Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими ходимларига тўлаб берилиши керак бўлган маблағ май ойида берилиши маълум қилинди

04 май 2023
1 840
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг бўлим ходимларини жамғарма маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш, устама ҳамда бошқа қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш тўғрисида жорий йилнинг 24 апрель кунида буйруғи чиқарилгани, аммо буйруқ ижроси таъминланмай келинаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси муносабат билдирди.

"Ўрганиш натижаларига кўра ташкилот раҳбарининг №221-4-69-ХТ/2023 йилдаги “Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларига жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий рағбатланириш, устама ҳамда бошқа қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруғига асосан, ходимларга берилиши лозим бўлган маблағларни тўланиши май ойида амалга оширилиши маълум бўлди. 

Ўрганишлар жараёнида, Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан меҳдат қонунчилиги бузилмаганлиги маълум бўлди",- дейилади бошқарманинг муносабатида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: