Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда қарийб 1 тонна истеъмолга яроқсиз номаълум хайвон гўштини олиб кетаётган шахс ушланди

Қашқадарёда қарийб 1 тонна истеъмолга яроқсиз номаълум хайвон гўштини олиб кетаётган шахс ушланди

17 май 2023
3 020
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз номаълум гўштлар Cobalt'га юкланиб, олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда

Автомашина салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария ҳужжатларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Суриштирув давомида фуқаро Х.И. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада 929 кг оғирликдаги гўшт борлиги маълум бўлиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, гўштлар Қашқадарё вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг лабораториясига олиб келиниб, текширувдан ўтказилган. Оқибатда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: