Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган 1 тоннага яқин гўшт маҳсулоти йўқ қилинди

Келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган 1 тоннага яқин гўшт маҳсулоти йўқ қилинди

22 мар 2023
2 301
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, “Қарши – Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келган “Кобальт” русумли автомобиль Китоб туманида жайлашган “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан машина салони ва юкхонаси кўздан кечирилганида, келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 900 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланиб, гўшт маҳсулоти вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги лабораториясида текширувдан ўтказилди ва истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди. Шунга кўра, сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: