Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Кўкдала туманида жойлашган «Умакай» постида ҳайдовчи истеъмолга яроқсиз салкам 1 тонна гўшт олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар қилди.
Хабарда айтилишича, "Умакай" йўл-патруль хизмати масканида "Некcия" автомобили текшириш учун тўхтатилган. Ҳайдовчи салкам бир тонна гўштни Тошкентга олиб кетаётган бўлган. Машинада бўлган гўшт текширилганда истеъмолга яроқсиз экани аниқланган. Маҳсулот тегишли тартибда йўқ қилинган.
Ҳайдовчи ҳолатга изоҳ берар экан, гўшт ўз чорвасига тегишли эканини ва уни Тошкентдаги бозорга сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди
Истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.