Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қамашида 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағлари талон-тарож қилинди

Қамашида 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағлари талон-тарож қилинди

25 май 2023
16 277
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Н.Э. ва бошқалар ижтимоий ҳимояга муҳтож 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 153 млн сўм субсидия маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: