Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

31 янв 2023
2 864
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Т.П. (муқаддам ЖКнинг 167, 209-моддалари билан судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 172 гектар лалми ер майдонда узумзор ташкил ташкил қилиш учун 47,6 минг дона бетон устунларни етказиб бермасдан жами 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: