Шаҳрисабзда 16 нафар фуқаронинг номига 307 млн сўм имтиёзли кредит олган раҳбар фош бўлди
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Н.И. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 16 нафар фуқаронинг номига томорқачиликни ривожлантириш учун 307 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар фош бўлди
У 21 нафар фуқаронинг номига банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, кредит маблағи олган.