Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдалада тадбиркор 18 нафар фуқаро номига сохта ҳужжат расмийлаштириб, 492 млн сўм кредитни талон-тарож қилди

Кўкдалада тадбиркор 18 нафар фуқаро номига сохта ҳужжат расмийлаштириб, 492 млн сўм кредитни талон-тарож қилди

09 фев 2023
2 779
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.B.” хусусий корхонаси раҳбари Б.Б. 18 нафар фуқарога иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда артезиан қудуғини қазиш учун ажратилган 492,3 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-модда (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: