Бош саҳифа » СПОРТ » «Насаф» Суперлиганинг 6-турида Қўқон клубига қарши майдонга тушади

«Насаф» Суперлиганинг 6-турида Қўқон клубига қарши майдонга тушади

01 май 2022
1 303
СПОРТ
ОЧЛ-2022 да муваффақиятли иштирок этиб, кейинги босқичга чиққан «Аждарлар» энди ўз юришини Суперлигада давом эттиради.  «Насаф» Суперлиганинг 6-турида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси билан беллашади. Учрашув 2 май куни соат 18:30 да Яйпандаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 26 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 17 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса қўқонликлар зафар қучишган. 4 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: 
«Насаф» – «Қўқон-1912» 4:0, 
«Қўқон-1912» – «Насаф» 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 15 ноябрь куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида «Насаф» ғалабаси билан якунланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: