Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" Қўқон клубидан яна устун келди

"Насаф" Қўқон клубидан яна устун келди

02 май 2022
1 513
СПОРТ

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви ўтказилди. Ўйин Яйпандаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Учрашув кескин қаршиликларга бой ўтди. Аммо биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Узоқ кутилган гол 87-дақиқада киритилди. 

Умар Эшмуродов мезбонлар ҳимоясидаги вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 0:1.

Ушбу гол билан "Насаф" "Қўқон-1912"  жамоасини мағлуб қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: