Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчининг янги ҳокими ўзига бирданига 3 нафар янги ўринбосар олди

Чироқчининг янги ҳокими ўзига бирданига 3 нафар янги ўринбосар олди

12 май 2022
3 070
МАҲАЛЛИЙ

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг тегишли қарорлари билан ҳокимликда янги ўринбосарлар иш бошлади.

Маълум бўлишича, Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Зокир Ишалиев, Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига Ҳусан Жумағулов, Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосар лавозимига Бойқобил Норқобилов уч ой синов муддати билан тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшагани ҳақида 
хабар қилгандик.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: