Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади

Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади

29 апр 2022
3 501
МАҲАЛЛИЙ

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг 3 нафар ўринбосари ишдан бўшади.
Маълум бўлишича,  Бобоқулов Эркин Махмадўстович Чироқчи туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимидан, Серкаев Самар Пардаевич Чироқчи тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан, Абдурахимов Уктам Тошқулович Чироқчи тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Ўринбосарларнинг ишдан бўшатилишига уларнинг ўз аризалари асос қилиб олинган.

Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари «Nasafnews» мухбири билан суҳбат чоғида ўринбосарлар бошқа лавозимга ўтганини айтди.

Маълум бўлишича,биринчи ўринбосар Нишон тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланган. Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлар Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраев билан бирга ишлаши айтилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: