» » Яккабоғда «Ласетти» ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган велосипедчини уриб кетди

Яккабоғда «Ласетти» ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган велосипедчини уриб кетди

31 май 2022
1 247
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтган марказий йўлда ЙТҲ содир бўлган.

Маълум бўлишича, соат тахминан 12:30 ларда фуқаро Э.Ш «Ласетти» русумли автомашинасини Яккабоғ тумани «Қушчинор» МФЙ Қушчинор қишлоғи ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 1179 кмда Термиз шаҳри йўналиши бўйича бошқариб борган.

Ушбу қатнов йўлининг ўнг томонидан чап томонига велосипедда кесиб ўтаётган Б.О.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Оқибатда Б.О. тан жароҳати олиб, Яккабоғ туман шифохонасига ётқизилган.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: