Бош саҳифа » АВТО » Қамаши туманида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қамаши туманида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

26 май 2022
1 932
АВТО / МАҲАЛЛИЙ
2022 йил 26 май куни соат 13:25 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудидан ўтган "Қарши-Чем-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 57-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, С.А. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли, Х.Э. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли, Ф.Ю. бошқарувида бўйлган "Spark" русумли автомобиллар тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилларга техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: