Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкор тумани ҳокими ўринбосари вафотига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Миришкор тумани ҳокими ўринбосари вафотига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

02 июн 2022
9 960
МАҲАЛЛИЙ

Кеча Миришкор туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Бекзод Боборажабов вафот этгани ҳақида хабар қилинганди. «Nasafnews» ўринбосар вафотига нима сабаб бўлганига аниқлик киритди.

Қашқадарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Азиз Садировнинг «Nasafnews» мухбирига маълум қилишича, воқеага ЙТҲ сабаб бўлган.

"ЙТҲ Сирдарё вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлида содир бўлган. "Howo"  русумли машина билан 
"Jentra" русумли машина тўқнашган. Ўринбосар "Jentra" машинасида йўловчи сифатида келаётган бўлган. ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган", - дейди Азиз Садиров.

Маълумот учун, марҳум Бекзод Боборажабов 2008 -2016 йиллар давомида Термиз Қарши ҳарбий прокуратураларида терговчи ва катта ёрдамчи лавозимларида ишлаган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: