Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ана бўлмаса! Президент селекторида охирги марта ҳайфсан берилиши айтилган туман ҳокими вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди

Ана бўлмаса! Президент селекторида охирги марта ҳайфсан берилиши айтилган туман ҳокими вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди

14 июн 2022
2 615
МАҲАЛЛИЙ

Китоб туманининг собиқ ҳокими Закиров Алишер Исамиддинович  вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбоса, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи бўлади. Бу ҳақда бугунги сессияда вилоят ҳокими маълум қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

А.Закиров 1976 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, дейилади ҳокимлик маълумотида.

Эслатиш жоиз, шу йилнинг 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда  Китоб туманига ҳокимига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш бўйича топшириқ
 берилганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: