Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими этиб тасдиқланди

14 июн 2022
1 858
МАҲАЛЛИЙ

Бугун халқ депутатлари Китоб тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими А.Закиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. 

Сессияда депутатлар Пардаев Ўктам Бердимуродовични Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Ў.Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Сессияда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: