Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Китоб туманига янги ҳоким тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Китоб туманига янги ҳоким тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

14 июн 2022
1 562
МАҲАЛЛИЙ

Пардаев Уктам Бердимуродович Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарларни туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳозирча тасдиқламади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, ташкилий масала юзасидан йиғилиш тез орада бошланади ва шунда барчаси расман эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар У.Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

«Nasafnews» манбасига кўра, Китоб тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Алишер Закиров вилоят ҳокимлигига ишга ўтиши мумкин. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: