Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида "Shahrisabz" ва "SURQASH" номли алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фош этилди

Қамашида "Shahrisabz" ва "SURQASH" номли алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фош этилди

24 июн 2022
1 823
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро М.И. ўз уйида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 2 412 дона қўлбола усулда тайёрланган "Shahrisabz" ва "SURQASH" номли алкоголь маҳсулотлари, 2 400 дона шиша идишлар, 80 литр спирт, 76 дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: