Бош саҳифа » СПОРТ » «Насаф» Олмалиқдан дуранг натижа билан қайтди

«Насаф» Олмалиқдан дуранг натижа билан қайтди

26 июн 2022
766
СПОРТ
Олмалиқ шаҳрида жойлашган ОКМК спорт мажмуасида Coca-Cola Суперлигасининг қолдирилган 3-тур баҳси бўлиб ўтди. АГМК ўз майдонида "Насаф"ни меҳмон қилди. Қизғин кечган баҳсда қаршиликлар жуда фаол ўйнашди. Биринчи бўлимда Ҳусайн Норчаев, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой ва Марко Станоевичлар рақибларни анча тер тўкишга мажбур қилди. Шунинг натижаси ўлароқ, учрашувнинг 27-дақиқасида ўнг қанотдан Марко Станоевич етказиб берган тўпни Хусайн Норчаев дарвоза томон йўллаб ўйинда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол руҳда бошлашди. Натижада ўйиннинг 66-дақиқасида мезбонлар вакили Сияваш Ҳақназарий олисдан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Голдан сўнг вакилларимиз бироз ҳимояда сустлашди ва 75-дақиқага келиб заҳирадан майдонга тушган Мартин Боакье дарвозамизни аниқ нишонга олиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

82-дақиқада майдон марказига яқин жойда Ҳусайн Норчаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди, тўп тўғри жарима майдончасига етказилди ва заҳирадан ўйинга қўшилган Баҳром Абдураҳимов тўп киритиб "аждарлар"ни ҳисобда тенглаштирди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дурранг билан якунланди.

"Насаф" шу тариқа меҳмонда бир очко жамғариб,  "Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоаларига етиб олди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: