Бош саҳифа » СПОРТ » "Севинч" таркибида энди уч нафар легионер футболчи тўп суради

"Севинч" таркибида энди уч нафар легионер футболчи тўп суради

15 июл 2022
1 051
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

"Севинч" ўз таркибини давралар оралиғида кучайтиришга катта эътибор қаратди. Натижада "Насаф" клубининг бош ҳомийси  “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ  раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши эвазига ўз таркибига уч нафар легионер футболчини қўшиб олди.

Булар Дангмеи Грейс марказий ярим ҳимоячи – Ҳиндистондан, Мумуни Фусеина ҳужумчи – Ганадан ва Нжолле Алвине Нгонжа марказий ҳимоячи – Камерундан.  Мумуни Фусеина бунгача Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоасида тўп тепган ва ўтган йилги мавсумда чемпионликни расмийлаштирган.

Бугун легионер футболчиларнинг "Насаф" клуби бош директори А. Юсупов ва раҳбарият ходимлар билан расмий учрашуви бўлиб ўтди ва  ўзаро шартномалар имзолаш маросими ҳам ўтказилди. Шартномалар имзолангач, футболчиларга рақамлари акс этган футболкалар топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: