Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйлар жойлашган миттитуманлар ҳудуди узлуксиз ичимлик суви билан таъминланиши ваъда қилинмоқда

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйлар жойлашган миттитуманлар ҳудуди узлуксиз ичимлик суви билан таъминланиши ваъда қилинмоқда

19 июл 2022
750
МАҲАЛЛИЙ

Ўтган 2021 йилда Қарши шаҳридаги 22 та маҳаллада шаҳар ички айланма (ҳалқа) қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари бошланганди. Айни пайтда  шаҳардаги 7 та маҳаллада қурилиш ишлари тўлиқ якунланди,  15 та маҳаллада эса қурилиш ишлари давом этмоқда. 

2022 йилда Қарши шаҳрида гидравлик меъёрлаштирилиш босқичима-босқич амалга оширилиши натижасида кўп қаватли уйлар жойлашган миттитуманлар ҳудуди узлуксиз ичимлик суви билан таъминланишига эришилади. Бу ҳақда "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шу мақсадда Яккабоғдан Қарши шаҳригача 84 километр янги ичимлик суви тармоғи қурилади.

Давлатимизни раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан Яккабоғ туманидаги сув тақсимлаш иншоотидан Қарши шаҳригача 84 км ичимлик сув тармоқлари қурилиши учун Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 100 млн. АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилган.

Шунга кўра, яқинда Франциянинг "EIFFAGE" компанияси мутахассислари вилоятимизга хизмат сафари билан бўлиб, маҳаллий мутахассислар билан “Яккабоғ-Қарши” магистрал сув қувури қурилиши лойиҳасини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилишган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: