Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи масъулиятсиз экани айтилиб, ишдан олинди

Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи масъулиятсиз экани айтилиб, ишдан олинди

09 авг 2022
2 924
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ибрагимов ишдан олинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг танқидий  йиғилишида маълум қилинган.

Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари ишдан олингани хабар қилинган. Улар ичида Қашқадарё ҳам бор.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси бошлиғи  вазифасини бажарувчи этиб аввал бошқармани маълум муддат бошқарган Қаҳрамон Нормуҳаммедов тайинланган. 

У шу пайтгача "Ҳисор" давлат қўриқхонасида раҳбар эди.

Эслатиб ўтамиз, Ғанишер Ибрагимов шу йилнинг февраль ойи бошида бошқармага бошлиқ бўлганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: