Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Шаҳрисабзда биринчи Халқаро "Ёшлар туризми" қурултойининг очилиш маросими ўтказилди

Шаҳрисабзда биринчи Халқаро "Ёшлар туризми" қурултойининг очилиш маросими ўтказилди

10 авг 2022
826
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Шу кунларда Қашқадарё вилоятида юртимиз ёшлари учун катта фестиваль, яъни Шаҳрисабздаги «Лочин» оромгоҳида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан, шунингдек, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган ёшлар иштирокида Халқаро "Ёшлар туризми" қурултойи кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Кеча Шаҳрисабз шаҳрининг "Амир Темур" хиёбони майдонида жойлашган амфитеатрда қурултойнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.Бундан ташқари, улар томонидан ҳар бир ҳудуддан келган ёш туризм элчилари кенгаши етакчиларига ишонч ёрлиқлари топширилди.
Концерт дастурига уланиб кетган очилиш маросимида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, жумладан, Сардор Таиров, Жасмина, Беном гуруҳи, Шоҳрух реп ва Элёр Мейлибоев каби санъаткорлар чиқишлари ёшларга кўтаринкилик баҳш этди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: